Жамият

Чеченистон раҳбари муфтий Усмонхон Aлимовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram каналида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, мамлакат бош муфтийси вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди.

Чеченистон раҳбари муфтий Усмонхон Aлимовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Келтирилишича, Қодиров муфтийнинг ўлими ҳақидаги хабарни қайғу ҳисси билан қабул қилган. Ҳамда Шайх Усмонхон Aлимов Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳмад Ҳожи Қодировнинг яқин дўсти бўлганини қайд этган.

«Улар 1980 йиллардан бери таниш эдилар, Тошкент ислом институтида бирга ўқишган. Мен ҳам Усмонхон Aлимов билан кўп марта учрашганман. Биз нафақат Грознийда, балки Ўзбекистонда ҳам кўришганмиз. Тошкентга сафарим чоғида у мени жуда самимий кутиб олди, юқори даражадаги меҳмондўстликни таъминлади, Aҳмад Ҳожи билан ўқиган йилларини эслади ва бу ҳақда гапирди. У жуда доно, тақводор ва камтар одам эди», — деган у.

Шунингдек, Қодиров Шайх Усмонхон Aлимовни бутун мусулмон олами танигани, ҳурмат қилгани ва қадрлаганини таъкидлаган. 

«У ўз ҳаётини ислом динини ўрганиш ва тарқатишга бағишлаган, у Қуръон ва Суннат ҳақида бебаҳо билим олган кўплаб таниқли ислом одамларини тарбиялаган. 2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси вазифасида фаолият олиб борган. Шайх ваъзларида ҳар доим яхшиликка чақириб, ҳаромдан эҳтиёт бўлишни айтган. Шу кунларда бизнинг қалбимиз қардош Ўзбекистон халқи билан. Ўзбекистоннинг муҳтарам Президенти Шавкат Мирзиёевга, Шайх Усмонхон Aлимовнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман! Aллоҳ таоло биродаримизга раҳм қилсин!», — деган Чеченистон раҳбари.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.