Спорт

Войцех Шесны: “Ювентус” “Зенит”га қарши  бир ёқадан бош чиқариб ўйнаши керак”

“Ювентус” дарвозабони Войцех Щесны “Зенит” билан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйини олдидан жамоа кайфияти ҳақида гапирди:

Войцех Шесны: “Ювентус” “Зенит”га қарши  бир ёқадан бош чиқариб ўйнаши керак”

 

“Биз “Зенит”га қарши сўнгги икки учрашувимиздагидек, бир ёқадан бош чиқариб ўйнашимиз керак.  Қўлимиздан келганича бирдамлик кўрсатишимиз керак. Сўнгги пайтларда руҳиятимиз ўзгарди. Биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратамиз. Ёндашувимиз ўзгарди. Ана шундай йўл билан яхши натижаларга эришдик. Менимча, бурилиш нуқтаси бўлмади. Биз энди  астойдил ҳаракат қила бошладик ва ўйинлардаги фарқни кўрсата олдик. Атрофимда содир бўлаётган ҳамма нарсага қарамай, мен иложи борича диққатимни жамлайман. Умид қиламанки, аввалги формамга қайтаман. Алегри билан машғулот ўтказиш қулай. Бу мен учун шараф. Унинг қандай ишлашини биламан. Мен ҳеч қачон “Ювентус” дан кетишни хоҳламайман”.

 

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсуми “Зенит” – “Ювентус” гуруҳ босқичи учрашуви 20 октябрь куни Санкт -Петербургдаги “Газпром Арена" стадионида бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ Пауло Дибала “Зенит”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши ва “Виляреал” Серж Оре билан шартнома имзоламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Войцех Шесны: “Ювентус” “Зенит”га қарши  бир ёқадан бош чиқариб ўйнаши керак” | Zamon.uz