Маркиньос: “Неймар 2022 йилги жаҳон чемпионати ўзи учун охиргиси бўлишини билмайди”
“ПСЖ” ҳимоячиси Маркиньос бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Маркинёс учун сўнгги ўйинлар бўлиши мумкинлиги ҳақида айтган фикрларига изоҳ берди:

“Одамлар Неймарнинг сўзларини қизғин муҳокама қилмоқда, лекин у 2022 йилги жаҳон чемпионати ўзи учун охиргиси бўлиши мумкинлигини билмайди. У яна тўрт йилни юқори савияда ўтказа оладими ёки йўқми, аниқ эмас” .
Неймар 2010 йилдан буён Бразилия терма жамоасида ўйнайди. Терма жамоа таркибида форвард - Олимпия чемпиони (2016) ва Конфедерациялар кубоги ғолиби (2013) ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.
Аввалроқ “ПСЖ” Ҳоландга йилига 40 миллион евро маош таклиф қилгани ва “ПСЖ” Икардини Агуэрога алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







