Қашқадарёда 2 та янги масжид рўйхатдан ўтказилди
Масжидлар Аллоҳ таолога энг маҳбуб масканлардир. Улар ер юзидаги энг покиза ва тоза макон ҳисобланади. Дунёнинг катта шаҳарлари, ҳатто Европа мамлакатларининг пойтахтларида ҳам масжидлар қурилган бўлиб, барча шарт-шароитлар яратилган.

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан яна иккита янги масжид рўйхатдан ўтказилган.
Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беришича, Қашқадарё вилояти Қамаши ва Косон туманларида янги масжидлар рўйхатдан ўтказилган. Жумладан, Қамаши тумани Қишлиқ қишлоғида "Қишлиқ" жоме масжиди, Косон тумани "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Бешгумбаз" масжиди вилоят Адлия бошқармаси рўйхатига киритилган.
Қайд этилишича, ҳар иккала масжидга уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилган.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага, Ўзбекистондаги масжидлар сони эса 2096 тага етган.
Аввалроқ Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қураётгани, Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилгани ҳамда Наманганда масжид қурилиши пайтида қўшни уй дарвозахонасининг том қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.







