Жон Терри “Нюкасл”дан четлатилган мураббийни афсонага менгзади
Лондоннинг “Челси” клуби собиқ сардори Жон Терри Стив Брюснинг “Нюкасл Юнайтед” бош мураббийи лавозимидан четлатилишига муносабат билдирди:

“Нюкасл” охирги турда “Тоттенхем” дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгани 60 ёшли мутахассис учун қимматга тушди. Стив Брюс менинг болалигимда кумирим эди. У ажойиб мураббий ва яхши инсон. Бир сўз билан айтганда, афсона. Ҳаётим давомида учратган энг яхши инсонларимдан бири ҳисобланади. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан”.
Эслатиб ўтамиз, Жон Терри 2017/2018 йилги мавсумда “Астон Вилла” клубида Стив Брюс қўл остида ўйнаган. Миш -мишларга қараганда, Пауло Фонсека “Нюкасл" нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.
Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчилиги ва Бенземани Мадридда олиб қолишмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







