Самарқандда ўқитувчилар жамоаси ота-оналарга мурожаат билан чиқди
Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандлар тақдири, келажаги ҳақида жиддий огоҳлантирди.

Улар ўз мурожаатида фарзандалр таълим-тарбиясини ота-оналар ҳам қаътий назоратга олиши зарурлиги, баъзи оилалар тарбия ва тартиб масаласида жуда бефарқ экани, шунингдек, фарзанди кийими ва уст-бошига эътибор қаратмаслигидан норзилигини билдирган.
Ўқитувчилар мурожаатида, жумладан, шундай дейилади:
“Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар: “Ота-она фарзандига яхши хулқдан ҳам ортиқроқ нарса бера олмайди. Демак, ота-она фарзандига берадиган энг яхши нарсаси қимматбаҳо кийим, яхши таом ёки ажойиб совға эмас, балки гўзал хулқ ва яхши тарбияси экан. Чунки кийим, таом ёки совға болага маълум вақт фойда беради, вақт ўтиши билан эса эскиради. Гўзал хулқ, яхши тарбия эса фарзандга умри давомида фойда беради”.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Халқ таълими вазири мактабда оқ ва очиқ ранглардаги рўмол ҳамда дўппига рухсат бергани, Тошкентда ўқувчилар ўртасида оммавий жанжал юз бергани, Қашқадарёда мактаб ўқувчи қизлари ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







