энг долзарб

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер яна бир мудҳиш жиноят — рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда

Бундан 21 йил муқаддам қотиллиги учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик миллионер Роберт Дурст (Robert Durst) яна бир жиноятда айбланмоқда.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер яна бир мудҳиш жиноят — рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда

 

Нью-Йорк штати Льюисборо шаҳар суди 78 ёшли магнатнинг 1982 йилда ғойиб бўлган рафиқаси Кэти Дурст (Kathie Durst) бўйича иш очди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг расмий маълумотларига кўра, жиноят Роберт Дурст томонидан содир этилган.

 

Шунингдек, бошланган суд иши бўйича  жараён бир неча ҳафта давом этиши кутилмоқда. Судда марҳуманинг қариндошлари ва дўстлари ҳам кўрсатма беради.

 

Маълумот учун: Лос-Aнжелес суди Дурстни  октябрь ойи бошларида 21 йил муқаддам содир этган қотилликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилганди.   У 2001 йилда яқин таниши Берманни ўлдирганликда айбланиб жазоланган эди.  Сьюзан тадбиркорнинг хотини ғойиб бўлиши иши бўйича полицияга гувоҳлик беришидан сал олдин ўз уйида бошида ўқ жароҳати изи билан ўлик ҳолда топилган.

 

100 миллион долларлик бойликка эга бўлган тадбиркор узоқ йиллар давомида аёлига нима бўлганини ва Берманни ким ўлдирганини билмаслигини даъво қилиб келади.

 

 “HBO” телеканалининг “Миллиардернинг сирлари. Роберт Дурстнинг ҳаёти ва ўлими” (The Jinx) ҳужжатли сериалини суратга олиш пайтида айтган сўзлари миллионернинг айбдорлигини исботловчи далиллардан бирига айланган.

 

 Ўша пайтда тадбиркор ҳожатхонада ўзига ўзи шундай деган:

 

“Ана, қўлга тушдинг. Нима қилиб қўйдим, жин ургир? Aлбатта, ҳаммасини ўлдирганман”. У бу гапларни айтаётганида эфир  мини микрафони  ёнида  бўлган ва барча  сўзлар  ёзиб олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 11 минг маҳбуснинг ўлимида айбланаётган 96 ёшли аёл ҳибсга олингани ҳамда АҚШда 5 нафар журналистнинг қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер яна бир мудҳиш жиноят — рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда | Zamon.uz