энг долзарб

Косон туманида аҳоли яшайдиган ҳудудда чорва молларининг очиқ қабристони бор...(ми)?

Афсуски, чиқинди билан тўлган, кундан кунга катталашиб, чорва моллари, ит, эшакнинг ичак-чавоқлари ташланган очиқ қабристонга айланиб улгурган жойдан бадбўй ҳид атроф-муҳитга зарар келтириши тўхтамади.

Косон туманида аҳоли яшайдиган ҳудудда чорва молларининг очиқ қабристони бор...(ми)?

 

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти, Косон туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ўз яшаш ҳудудига унча узоқ бўлмаган жойда ахлатхона борлиги ва унинг катта йўл ёқасигача чиқиб, ҳаракатланишга ҳалал берилаётгани тўғрисида мурожаатлар йўлланган. Бу ҳақда "Muxbir Daliyev" "Telegram" каналига мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатда фуқаро:

 

"Қашқадарё вилояти Косон туманидан чиқяпмиз, бизнинг яшаш жойимиздан унча узоқ бўлмаган катта йўл ёқасида катта очиқ чиқиндихона бор, жуда кўп мусор, ахлат, қурилиш ва медицина чиқиндилари билан катта йўл ёқасигача тўлиб кетган” - дейилади.

 

Мурожаатчилар Косон туманида фаолият юритаётган экология бўйича ишчи ходимларга муаммони айтишганида, улар бу мурожаатни вилоят экологлари ҳал қилишини айтган.

 

Натижада, бир нечта фуқаролар 2021 йил январь-феврал ойларида экология қўмитасининг вилоят бўлимига ариза топширишган. Аммо, мурожаатчиларга озроқ сабр қилиш ва ёрдам беришини айтиб, кетказиб юборилган.

 

Афсуски, чиқинди билан тўлган, кундан кунга катталашиб, чорва моллари, ит, эшакнинг ичак-чавоқлари ташланган очиқ қабристонга айланиб улгурган жойдан бадбўй ҳид атроф-муҳитга зарар келтириши тўхтамади.

 

Мурожаатчилар вилоят бўлимига қайта сўров юборишганда Республикадан Икром Тоғаев деган шахсга телефон қилишини айтиб, рақам беришган.

 

Бироқ аризачилар:

 

“Биз Икром акани қандай топишни билмадик. 2 йилдан буён шу мусорхона сассиғидан зиён кўряпмиз”, - дейишган.

 

Айни шу мурожаат бўйича, Қашқадарё вилоят Экология қўмитаси ва Давлат Экология қўмитасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилгани ва Қозоғистон аҳолиси Ўзбекистонда ёндирилаётган ахлаттепалар тутунидан азоб чекаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Косон туманида аҳоли яшайдиган ҳудудда чорва молларининг очиқ қабристони бор...(ми)? | Zamon.uz