Нодиржон Мирзаҳмедов: "Имконият барчада бир хил. Ким ғолиб бўлишини эса ринг кўрсатади"
-48 кг. вазнли Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик боксчи устидан қозонган ғалабасидан сўнг бугунги жанг ва кейинги рақиби ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Жаҳон чемпионатидаги илк жангим оғир ўтди, бундай бўлишини кутгандим ҳам. Аммо шунга қарамай яхши жанг ўтказа олдим ва ғалабага эришдим. Навбатдаги рақибим қозоғистонлик боксчи бўлади. У анча тажрибали ва кучли боксчи. У билан бунгача ҳам жанг ўтказганман. Имконият барчада бир хил. Ким ғолиб бўлишини эса ринг кўрсатади", - деди Нодиржон Мирзаҳмедов.
Аввалроқ Мадиёр Саидраҳимов илк жангини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







