Спорт

Спортчиларни допинг истеъмол қилишига нима мажбур этмоқда?

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов Zamon.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

Спортчиларни допинг истеъмол қилишига нима мажбур этмоқда?

 

Маълумот учун: Допинг (инглизча "dope" — наркотик қабул қилиши) спортда юқори натижаларга эришишда ёрдам берадиган тақиқланган препаратларни қабул қилиш ҳисобланади. Мазкур препаратлар спортчиларда қисқа муддатга организмнинг жисмоний ва руҳий фаолиятини кучайтиради.

 

Сўнгги вақтларда спортчиларда допиннг аниқланаётгани, натижада улар маълум вақтга спортдан четлаштирилгани ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Хусусан, “Рио-2016” Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев ва яқинда Қозон шаҳрида ўтказилган I МДҲ ўйинларида олтин медални қўлга киритган Фахриддин Ҳасановда допинг аниқлангани, шулар жумласидан.

 

Шу ўринда бир ҳақли савол туғилади: шундай юқори натижаларни қўлга киритгган спортчиларнинг ушбу тақиқланган моддани истеъмол қилишига нима мажбур этган? Бу уларнинг кейинги фаолияти, қолаверса, соғлиги ва ҳаётига таъсир қилмайдими?

 

Кўпчиликни ўйлантираётган бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида  Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омоновга мурожаат қилдик.

 

— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан спорт федерация ва ассоциациялари, спорт таълим муассасалари билан ҳамкорликда мамлакатни допингдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида онлайн ва офлайн тарзда ўқув-семинарлар ташкил қилинмоқда. Шундай бўлса-да, минг афсусуки, тақиқланган моддалар истеъмол қилиш ҳолатларига дуч келаяпмиз.

Бу, албатта, хунук ҳолат. Буни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Спортчилар билиб ёки билмасдан тақиқланган дориларни истеъмол қилмоқда. Маълумки, Олимпия, паралимпия ўйинлари ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларда совриндор бўлиб келган спортчилар муносиб тарзда рағбатлантирилмоқда. Молиявий ёрдамлар берилмоқда. Бундай катта мукофотларни қайси спортчи олишни хоҳламайди. Ҳар бир спортчининг унга эришгиси, қўлга киритгиси келади. 

Айрим спортчилар жисмоний имконияти сустлигини сезиб қолса, қийинчилик ва машаққатлардан қўрқиб дарров осон йўлни танлашга ҳаракат қилади — куч-қувватни сунъий тарзда оширадиган дорилардан фойдаланади. Допинглардан фойдаланишда ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин: баъзан спортчи буни ўзи хоҳлаб, баъзан дўсти ёки мураббийлар тавсияси билан амалга оширади. Кимлардандир эшитиб истеъмол қиладиганлар ҳам йўқ эмас.

Албатта, бундай ҳолатлар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолгани йўқ. Тан олиш керак, бу каби ҳолатлар аввал ҳам кўп кузатиларди. Қувонарлиси, йилдан йилга камайиб бормоқда. Спортчи ва мураббийлар допингнинг салбий оқибатлари тўғрисида кенг тушунчага эга бўлиб бормоқда.    

Допинг истеъмол қилган спортчи “ушланганда” унга нисбатан 1,2,3 ва 4 йил, ҳатто, умрбод спортдан четлатиш жазоси қўлланилиши мумкин. Бу масаланинг бир томони, ундан ҳам ёмон жиҳати эса допинг истеъмол қилган инсон танаси ўзгариши, ишдан чиқиши, ҳатто, ўлим билан тугаши ҳам кузатилган. Ундан ҳам ёмони эркакми, аёлми бепушт бўлиб қолиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, профессионал спортда инсон организмининг имкониятларини кенгайтирувчи ва айнан спорт натижаларини яхшилаш учун истеъмол қилинадиган турли дори-дармон ва тиббий муолажалар допинг ҳисобланади. Масалан, улар ёрдамида мушаклар хажми ортирилади, харакатлар тезлиги ва чидамлилик оширилади. Бундай препарат ва услублар WADA стоп-листи (“Рўйхати”)га киритилган.

 

Аввалроқ 23 ёшли велопойгачида допинг аниқлангани ва Диёрбек Ўрозбоев 3 йилга спорт билан хайрлашгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Спортчиларни допинг истеъмол қилишига нима мажбур этмоқда? | Zamon.uz