энг долзарб

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон ғарбий ярим шардаги энг узоқ тарихга эга халқаро ташкилотнинг 73-доимий кузатувчиси бўлди.

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди

 

 

Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) доимий кенгаши Ўзбекистонга доимий кузатувчи мақомини берди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, АДТ Шимолий ва Жанубий Американинг 35 давлатидан ташкил топган. Ўзбекистон ғарбий ярим шардаги энг узоқ тарихга эга халқаро ташкилотнинг 73-доимий кузатувчиси бўлди.

 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов АДТ доимий кенгаши раиси Жошуа Фиажо билан учрашув ўтказди. Унда томонлар минтақавий ва глобал хавфсизлик устувор йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликларни таъминлаш, шунингдек, минтақавий иқтисодий интеграцияни рағбатлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

 

Қўмитанинг ихтисослаштирилган муассасалари ва аффилланган тузилмалари билан қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация, фан-таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

 

Жошуа Фиажо, шунингдек, Ўзбекистоннинг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи мамлакатлари билан, биринчи навбатда, савдо ва сармоя соҳасида ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш учун ташкилот платформасидан фойдаланиш истагини қўллаб-қувватлади.

 

Маълумот учун: Америка давлатлари ташкилоти 1948 йил Пан-Америка иттифоқи (1889 йилда тузилган) негизида ташкил этилган. АДТ ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадларига хизмат қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилгани, Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилингани ҳамда Жаҳон мусулмонлари саёҳати индекси рейтингида Ўзбекистон 16-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди | Zamon.uz