энг долзарб

Ўзбекистонда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ташкил этилди

Миллий сериаллар ишлаб чиқариш давлат томонидан рағбатлантирилади.

Ўзбекистонда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ташкил этилди

 

Миллий кино санъати жамият ҳаёти, қолаверса, халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш, миллий қадриятларимизни тиклаш ва асраб-аввайлашда муҳим ўрин тутади.

 

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 7 август куни имзоланган “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда узоқ тарихга эга ва ўзига хос тарраққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек кино санъати ривожи учун улкан имкониятлар эшигини очиб берди.

 

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва киносаноати вакиллари муассислигида Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ўз ишини  бошлади. Марказ нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонига асосан ташкил этилди.

 

Маълумот учун: Ўзбекистондаги барча кинотеатрлар 2022 йилгача электрон автоматлаштирилган тизим билан жиҳозланади. Янгича тизим муаллифлик ҳуқуқи ва сотилган ҳар бир чипта тўғрисида тезкор маълумот олишга имкон беради. 2022 йил 1 августдан бошлаб кинотеатрларда ушбу тизимга уланмасдан фильмларни намойиш этиш чакана савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

 

Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

 

-  Кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;

 

-  Кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;

 

-  Кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш;

 

-  Кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлари малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;

 

-  Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш;

 

-  Соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш ва бошқалар.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришганди.

 

Аввалроқ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфильм суратга олиниши, “Umovie” онлайн кинотеатри ишга туширилиши, "Danmon Group" компанияси билан келишув имзолангани ҳамда Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллашгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ташкил этилди | Zamon.uz