Хонободда ноқонуний ер майдонини сотганлар аниқланди
Мазкур шахс нотурар жой учун ажратилган 8 сотих ер майдонини ноқонуний сотган.

Қайд этилишича, фуқаро И.га 3 800 АҚШ доллари эвазига кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали турар жой учун ажратиб беришга келишиб, олдиндан 2 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда доирасида “Р.Х.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. ўғли Х.га “Шаҳрихонсой” ирригация бошқармаси томонидан вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 40 кв. метр ер майдонини фуқаро А.га савдо дўкони қуриши учун 2 000 АҚШ долларига сотишга келишган.
Кейинчалик кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, олдиндан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб қолган 1 800 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани, Сурхондарёда 13 минг доллар эвазига иссиқхона қуриб беришни ваъда қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани, Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







