энг долзарб

Зироат Мирзиёева раислигидаги "Замин" фонди 2 минг нафар болага ёрдам берди

Фонд эшитиш қобилияти заиф болалар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида мактаб-интернатларга замонавий ФМ тизимларини совға қилди.

Зироат Мирзиёева раислигидаги "Замин" фонди 2 минг нафар болага ёрдам берди

 

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жиззах вилоятига ташрифи давомида Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли мактаб-интернатда бўлди. Бу ерда таълим олаётган 2 минг нафар ўқувчига 2 донадан замонавий эшитиш аппарати бепул топширилди.

 

Зироат Мирзиёева ўқувчилар билан учрашувда шундай деди:

 

“Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири, сиз ўзингизни намоён қилишингиз учун зарур шароитларни яратиб бериш. Ўқишда, ишда, ижодда, спортда, ижтимоий фаолиятда ўзингизни топа олишингизни истаймиз. Қобилиятингиз, қизиқишларингизни юзага чиқаришда ҳеч қандай тўсиқ бўлмасин, деймиз. Муҳим вазифаларимиздан бири – инклюзив жамиятни яратиш. Сиз ўз маҳоратингизни ошириб, сифатли таълим олишингиз ва тўсиқларсиз жамиятга янада мослашишингизни истаймиз".

 

Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган 8 та ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ана шундай жиҳозлар ўрнатилиши режалаштирилган. 2022 йил охиригача Республика бўйлаб 18 та мактаб-интернат тўлиқ жиҳозланишига эришилади.

⠀

ФМ-тизим керакли товушларни бевосита ўқувчининг эшитиш аппаратларига узатаётгани туфайли болалар ўқитувчининг гапини эшитади ва нутқни синфда ҳам, шахсий дарсларда ҳам ривожлантиради. Бундан ташқари, бир гуруҳ мутахассислар болаларнинг эшитиш қобилиятини диагностика қилиш ва эшитиш воситаларини индивидуал созлаш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ имконияти чекланганларнинг йўллардаги чекланган имкониятларига чек қўйиш зарурлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.