Антонио Конте: “Мен фақат меҳнат орқали юксак мақсад ва натижаларга эришиш мумкинлигини биламан”
“Тоттенхем” бош мураббийи Антонио Конте Конференция лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Витесс”га қарши ўйин хусусида фикр билдирди:

“Менимча, нафақат жамоа, балки ҳар бир футболчи билан қаттиқ ишлашимиз керак. Бунинг учун, албатта, ҳам сабр, ҳам тактика лозим. Бундан ташқари футболчилар менинг талаб ва мақсадларимни тушунишлари даркор. Ишдан қўрқмайман, чунки мен фақат меҳнат орқали юксак мақсад ва натижаларга эришиш мумкинлигини биламан”.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Конференциялар лигасининг 4-тури доирасида “Тоттенхем” ва “Витесс” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Ўйин Лондондаги “Тоттенхем” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Бу ўйин Конте учун “шпорлар” бош мураббийи ролидаги биринчи учрашув бўлди.
Аввалроқ Конте “Қизил иблис”ларни бошқармоқчи эканлиги ва Хави “Барселона”га бош мураббийи бўлишга розилик бергани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







