“Барса” учта футболчини кўзламоқда
“Барселона” қишки трансферлар ойнасига ҳозирлик кўрмоқда.

“Барселона” президенти Жоан Лопарта клуб қишда учтагача трансферни амалга оширишини маълум қилди.
Жамоанинг кучайтирилиши керак бўлган позициялардан бири бу марказий ҳужум ҳисобланади. Ҳужумчи Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли камида 3 ойга сафдан чиқди.
Кимнидир ўз сафига қўшиб олиши учун “Барселона” ўз футболчиларини сотиши керак. Акс ҳолда, каталонияликлар янги келганларни рўйхатдан ўтказа олмайди, чунки бу уларнинг ойлик маош борасидаги чегарасига тўғри келмайди.
“Барселона” яқин ҳафталарда трансферлар устида иш бошлайди. Барча ҳаракатлар янги бош мураббийнинг розилиги билан амалга оширилади.
Аввалроқ Хави каталония клуби бош мураббийига айлангани ва Клопп “Ливерпул” тарихида янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







