Боксчиларимиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келди
Спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

Аввал хабар қилганимиздек, 25 октябрь — 6 ноябрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Чемпионатда қатнашган терма жамоамиз вакиллари бугун юртимизга қайтиб келди.
Спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, уларнинг яқинлари ва мухлислар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Абдумалик Халаков кумуш, Мадияр Саидраҳимов эса бронза медалини қўлга киритди.







