Спорт

Шевченконинг генуяликлар сафида қачон иш бошлаши маълум

Мутахассис “Женоа” клуби билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Шевченконинг генуяликлар сафида қачон иш бошлаши маълум

 

“Женоа”нинг янги бош мураббийи Андрей Шевченко эртага, 9 ноябрь куни жамоа билан илк машғулотни ўтказади.

 

Хабарларга кўра, украиналик мутахассис Генуяга бугун етиб келиши керак. Унинг ёрдамчиси Мауро Тассотти аллақачон “Женоа” базасига бориб, клуб инфратузилмаси билан яқиндан танишган. Шунингдек, эртага “Луиджи Феррарис” стадионида Шевченкони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништириш маросими бўлиб ўтади.

 

Шевченко фаолияти давомида фақат Украина терма жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган. У терма жамоа билан биргаликда шу йилги Европа чемпионатида чорак финалга қадар етиб бориб, Англия терма жамоасига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан сўнг украиналик мураббий 2021 йилнинг 1 август куни лавозимидан озод этилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шевченко футболчилик  фаолиятида “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилган.  Ҳужумчи у ерда рақиб дарвозасига 322 та ўйин ўтказиб, 175 та тўп киритган ва 45 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

 

Аввалроқ Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юбориши ва “Фиорентина” футболчисига бир нечта топ клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Шевченконинг генуяликлар сафида қачон иш бошлаши маълум | Zamon.uz