Қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш айрим металлар нархининг кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин
Бу "яшил" энергетикага ўтишни қийинлаштиради.

Бутун дунёда углерод чиқаришнинг камайиши ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтилиши айрим металларнинг нархи кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчилари фикрига таяниб, дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Таҳлилчилар фикрича, бу металлар қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарилиши ва сақланишида катта аҳамиятга эга. Хусусан, кобалть ва никельнинг баҳоси бир неча баробар ошиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида ушбу металларнинг йирик экспортёрлари бўлган давлатларда иқтисодий ўсишга олиб келади. Аммо ўн йиллик охирига қадар энергетик ўтиш даврининг чўзилиб кетишига ёки бутунлай барбод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари электромобиллар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиладиган литийнинг ўн йиллик сўнггига бориб тоннаси 15 минг АҚШ долларига етиши ва 2030 йилларнинг охирига қадар мумкин. (ҳозир 6 минг доллар).
Тоза энергетикага ўтиш фақатгина тўрт турдаги металлнинг ишлаб чиқарилиши олти карра ортишига олиб келади ва кейинги 20 йилда 12.9 триллион долларни ташкил этади.
Аввалроқ Глазго иқлим конференциясида ўрмонларни сақлаб қолишга қаратилган декларация қабул қилингани тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







