Хабиб Нурмагомедовнинг жиянига гувоҳлик мақоми берилди
Усман Нурмагомедов полициячини уриб юборганликда айбланмайди.

Россиялик аралаш жанг санъати бўйича спорт устаси (ММА) Усмон Нурмагомедов Махачқалъада юз берган автоҳалокатда полициячини уриб юборганлик юзасидан айбланмайди. Бу ҳақда Lenta.ru хавфсизлик кучлари томонидан берилган манбага таяниб хабар берди.
Усмон Собиқ уфс чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси. 13 ноябрь куни Нурмагомедов ва Идрисов терговга олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Суриштирув давомида маълум бўлишича, автоҳалокат юз берган кун рульда, аслида, Усмон эмас, балки унинг дўсти Камол Идрисов бўлган. Шу сабабли Усмон фақат гувоҳлик беради ва унга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилмайди. Камол Идрисовга нисбатан эса ҳозирча икки ой уй қамоғи чораси қўлланилган.
Маълумот учун: спортчи ва унинг ҳамроҳи 11 ноябрь куни Москванинг Шереметево аэропортида қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, улар Маҳачқалъадан пойтахтга учишдан олдин автомашинада полициячини уриб юборишган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Жиноий иш очилган.
Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов россиялик спортчилардан норози экани ҳамда спортчи афғонлардан кечирим сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







