энг долзарб

Коррупция соҳасини  рақамлаштириш бўйича  ЕХҲТ билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади.

Коррупция соҳасини  рақамлаштириш бўйича  ЕХҲТ билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

 

Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик фаолияти бўйича мувофиқлаштирувчи идораси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорликда иш юритади.

Натижада Коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш борасида қўшма тадбирларни амалга ошира олади.

Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. 

 

Меморандум ЕХҲТнинг иқтисодий ва экологик фаолият буйича координатори Игли Хасани ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов томонидан имзоланди.

 

Шартнома доирасидаги тадбирларнинг аксарияти  "Рақамлаштириш ва очиқ маълумотлардан фойдаланиш орқали ЕХҲТ минтақасида самарали бошқарув ва ижобий бизнес муҳитини рағбатлантириш" лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Шунингдек, Элчи Хасани очиқ маълумотлар ва самарали бошқарувни назорати бўйича саъй-ҳаракатлар орқали ЕХҲТ барқарор институционал салоҳиятни шакллантиришни мақсад қилган.

 

Минтақадаги бизнес ва сармоявий муҳитни яхшилаш учун мавжуд тажриба тармоқларини мустаҳкамлашга ва янги тажриба тармоқларини яратишга ёрдам беришини ҳам таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг кўп қонунларни бузган вилоятлар рейтинги эълон қилингани ҳамда коррупцияга қарши курашиши ишларининг рейтинги жорий этилгани ҳақида ҳабар берилагнди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Коррупция соҳасини  рақамлаштириш бўйича  ЕХҲТ билан ҳамкорлик йўлга қўйилади | Zamon.uz