Фарғонада қиморхона ташкил этган шахс ушланди
Энди у 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни вилоятнинг Ёзёвон туманида фуқаро Қ.К. яшаш хонадонида 3 нафар шахсга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган.
Қайд этилишича, улардан 32 дона ўйин картаси ва 870 минг сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Маълумот учун: жиноят кодексининг 278-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тўйхона ертўласини қиморхонага айлантирган шахсга чора кўрилгани ҳамда Наманганда ертўлада қиморхона очган 21 ёшли шахс устидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.







