Фарғоналик йигит тотализаторда 16 миллион сўм ютқазиб қўйиб, ўзини осгани айтилмоқда
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти Данғара туманида яшаган йигит тотализаторда 16 миллион ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, Сойсоҳили кўчасида яшаган 28 ёши йигит ўзини осиб, жонига қасд қилган. Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ онлайн қиморда ютқазган йигит ўғирлик содир этгани ҳамда онлайн қимор жабрдийдалари ҳақида хабар берилганди.







