Энди эмланмаган “Бавария” футболчилари маош олмайди
Раҳбариятнинг бундай қарорга келишининг сабаби бор.

“Бавария” раҳбарияти клубнинг коронавирусга қарши эмланмаган футболчиларига маош тўламайди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Тўрт нафар эмланмаган футболчи карантинга кетганидан сўнг раҳбарият бу қарорни қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюнхеннинг тўрт нафар футболчиси коронавирусга чалингани туфайли карантинга олинганди.
Ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг, шунингдек, ярим ҳимоячилар Микаэл Куизанс, Серж Гнабри ва Жамал Муциала энди изоляцияга ўтишга мажбур. Чунки улар коронавирусга қарши эмланмаган. Вазият жиддий бўлишига қарамай, улар ҳанузгача вакцина олмаган. Ёзуа Киммих ҳам изоляцияда. Бу вазият туфайли у тахминан 800 минг евро йўқотиши мумкин.
Аввалроқ Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Аксел Витзел январь ойида “Нюкасл” клубига ўтиши мумкинлиги ва Ҳоланднинг ҳолати ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







