Спорт

Ҳоланднинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг отаси Алф-Инге футболчининг саломатлиги ҳақида гапирди:

Ҳоланднинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

 

“Ҳозирги ҳолатни ҳисобга оладиган бўлсак, Эрлингнинг соғлиги унчалик ёмон эмас. Лекин тўлиқ тикланиши учун ҳали вақт керак бўлади. Агар у 25 декабргача ҳеч бўлмаса бир-икки ўйинда майдонга тушса,  ажойиб бўларди, лекин бу ҳозирча даргумон”.

 

Бундан олдин “Боруссия” бош мураббийи Марко Роуз Ҳоланднинг бир нечта ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтганди. Аммо, афтидан, норвегиялик ўйинчи жиддий жароҳат олган кўринади.  

 

Ҳоланд тахминан бир ойдан буён жароҳати туфайли ўйинларни ўтказиб юборяпти. Норвегиялик футболчи Бундеслиганинг 8-туридан ўрин олган “Майнз”га  қарши ўйинда жароҳат олган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд “Боруссия Д” сафида ўтган мавсум 49 та ўйин ўтказиб, 49 та гол уришга эришди. Жорий йилги чемпионатда эса у 10 та учрашувда 13 та гол урди.

 

Аввалроқ “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ва инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.