Клубимиз учун курашни ҳеч қачон тўхтатмаймиз – Криштиану Роналду
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Виляреал”га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди:

“Испанияда ўйнаш ва бу ерда ғалаба қозониш жуда ҳам ажойиб. Ўзимни ҳар доим ўзгача ҳис қилган мамлакатда гол урганимдан хурсандман. Йигитларни бу ғалаба билан табриклайман. Биз “Манчестер Юнайтед”миз ва клубимиз учун курашни ҳеч қачон тўхтатмаймиз. Доим олдинга интиламиз”.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ушбу ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. У шу тариқа Европа чемпионлар лигасининг бир мавсумида 15 дақиқа ичида 3 та ғалаба голини уриш бўйича рекорд ўрнатди.
Аввалроқ Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблагани ва Маркус Решфорд Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши ҳақида фикр билдиргани бўйича хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







