Спорт

Бу учлик футболчи жамоа учун ўйнай олишмайди – Жейми Каррагер

“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагернинг фикрича, “ПСЖ” Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмайди.

Бу учлик футболчи жамоа учун ўйнай олишмайди – Жейми Каррагер

 

“Мен айни дамда “Манчестер Сити”, “Ливерпул”, “Челси” ҳамда “Бавария” клубларининг имкониятларини Чемпионлар лигасида юқори баҳолаяпман. “ПСЖ”да учта йўловчи бор. Булар Месси, Мбаппе, Неймар. Менимча уларда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имконияти йўқ. Бу учлик футболчи жамоа учун ўйнай олишмайди. Футболда жамоавийлик муҳим. Битта ёки иккита ўйинчига қараб тактика тузиш даври ортда қолган”.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча парижликлар Чемпионлар лигасининг 5-турида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Аввалроқ “ПСЖ” Мессининг маоши ҳақидаги миш-мишларни рад этгани ва “Реал Мадрид” 1 январгача Мбаппени қўлга киритмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бу учлик футболчи жамоа учун ўйнай олишмайди – Жейми Каррагер | Zamon.uz