Андижонда 9 яшар қизни қасддан ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилди
Аёл қотиллик билан бирга ўғирлик ҳамда фирибгарлик жиноятларини ҳам содир этгани исботланди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида 9 ёшли қизалоқнинг ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳамда суд жараёнлари ҳақида хабарлар, турлича муносабатлар баён этилган фикрлар текширилди, ўрганилди.
Бош прокуратура томонидан расмий баёнот берилди.
Баёнотга кўра, Андижон вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 майдаги Асрорахон Хамдамовага нисбатан чиқарган оқлов ҳукмига Андижон вилояти прокурори томонидан протест келтирилган. Олий суднинг якуний тўхтамидан кейингина жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилиши ҳақида маълум қилинган.
Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан протест қаноатлантирилиб, А.Хамдамова Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми ва бошқа моддалар билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил кесил 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Маълумот учун: фуқаро Асрорахон Хамдамова 2020 йил 21 июнь куни қўшниси Д.А. истиқомат қиладиган уйга ўғрилик мақсадида киргани ва у ердан пул олганига гувоҳ бўлган, ёш бола Қ.И.нинг танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, уни қасддан ўлдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 23 ёшли йигит Ж.Х. 29 маротаба пичоқланиши оқибатида вафот этгани ҳамда Aндижон туманида яшовчи фуқаро келишмовчилик сабаб ўгай укаларини чопиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







