энг долзарб

8 йил олдин йўқолган қизнинг мурдаси топилди

Марҳумани ўгай отаси бўғиб ўлдиргани аниқланган.

8 йил олдин йўқолган қизнинг мурдаси топилди

 

Суриштирувларга кўра, қизнинг жасади Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган дала ҳовлилардан бирининг ертўласидан топилган.

 

Ҳали 18 га тўлмаган Наргиза 2012 йил 21 сентябрда Эски Жува бозорида ўгай отаси Санжарбек чақиргани боис унинг олдига борган ва қайтиб келмаган. Асли сурхондарёлик бўлган 1984 йилда туғилган Тўхтаев Санжарбек марҳуманинг онасидан 9 ёш кичик бўлган.

 

Қизнинг уйга қайтиб бормагани яқинларини хавотирга солган. Кейин Ички ишлар органлари ва Прокуратурага ариза билан мурожаат қилган. Бироқ улар ҳам қизнинг на ўлигини, на тиригини топишади.

 

Орадан шунча вақт ўтган бўлсада ҳамон тегишли жойларга мурожаат қилиб юрган қизнинг яқинлари орадан 8 йил ўтибгина асл ҳақиқатни билишди.

 

Воқеа тафсилотига кўра, марҳуманинг ўгай отаси Санжарбек Шайхонтоҳур туманида жойлашган Эски Жува бозори ҳудудида Ғиёсова Наргиза (ўгай қизи) билан телефон орқали боғланади ва уни алдов йўли билан ушбу бозор ҳудудига чақириб олади. Кейин улар Наргизанинг онаси Умарова Нигорага тегишли бўлган Паркент туманидаги далаҳовлига боришади. Манзилга келишгач ўгай ота қизни чойшаб билан бўғиб ўлдиради ва далаҳовлининг ертўласига кўмиб, воқеа жойидан яширинади.

 

Айбланувчининг кўрсатмасига биноан, Паркент туманидаги далаҳовли, яъни ҳодиса жойи ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам мазкур уйнинг ертўласида инсон суяклари топилди.

 

Мазкур ҳолат бўйича 36 ёшли Санжарбек Жиноят Кодексининг 92-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш) билан айбдор деб топилди ва Тошкент вилояти суди томонидан 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Аввалроқ Қашқадарёда 60 ёшли эркак шаръий никоҳдаги тўртинчи хотинини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

8 йил олдин йўқолган қизнинг мурдаси топилди | Zamon.uz