Жамият

Қашқадарёда 60 ёшли эркак шаръий никоҳдаги тўртинчи хотинини пичоқлаб ўлдирди

Ичкарига кирган эр тўғри аёли ишлаб ўтирган хонага борган.

Қашқадарёда 60 ёшли эркак шаръий никоҳдаги тўртинчи хотинини пичоқлаб ўлдирди

 

Қашқадарё вилояти Косон туманида хотинини унинг ишхонасида пичоқлаб ўлдирган 60 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 июль куни соат 09:00 ларда эркак турмуш ўтроғи ишлайдиган шифохонага эмланиш баҳонасида келган. Ҳамширалар эркакнинг шахсий касаллик картасини қидираётган вақтда у бино ичига кириб кетган.

Ичкарига кирган эр тўғри аёли ишлаб ўтирган хонага борган. Аёл эридан қочиб, дуч келган хонага кириб кетган, бироқ эркак унинг ортидан бориб, ёнида бўлган пичоқ билан унга тан жароҳатлари етказган.

«Доим ичиб келиб, жанжал қилади. Яшолмайман у билан, деб айтарди. Хонага кирсам, эри устида пичоқлаб ётган, бош шифокоримиз ажратиб олаётган экан», — дейди марҳуманинг ҳамкасбларидан бири.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.