“Барселона” Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, каталонияликлар футболчини 50 миллион еврога трансфер қилишга яқин турибди. “Барселона” аллақачон Торрес билан тўлиқ келишувга эришган. Барча масалалар яқин кунларда ҳал бўлиши кутилмоқда. Келишувга кўра Торрес январь ойида “Барселона” клубига ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ферран 2020 йилнинг ёзида 23 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. Бундан аввал футболчи “Валенция” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишда ёрдам бермоқчилиги ва “Манчестер Сити” Килиан Мбаппени исталган нархда сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







