Жиззах шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати якунланди
Мукофот жамғармаси 56 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақада дунёнинг 30 га яқин давлатидан 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

24-26 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати беллашувлари ўтказилди.
Чемпионатнинг дастлабки кунги натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган терма жамоамиз Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – “Сobalt” автомашинаси билан тақдирланди.
Шунингдек куни кеча спортчилар белбоғли курашнинг “Эркин” йўналишида ҳам ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу йўналишда умумжамоа ҳисобида энг яхши натижани қўшни қозоғистонлик спортчилар қайд этди. Натижада ташкилотчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – “Спарк” автомашинаси соҳибига айланишди.
Қуйида белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг “Эркин” йўналиши ғолиблари билан танишингиз мумкин:
-57 кг вазн тоифаси:
Комронбек Ортиқов (Ўзбекистон),
-62 кг:
Нурсултан Нурсеитов (Қозоғистон),
-68 кг:
Саян Курмангалиев (Қозоғистон),
-75 кг:
Илназ Рамазанов (Россия Федерацияси),
-82 кг:
Замир Чомаев (Россия Федерацияси),
-90 кг:
Айберген Алдаберген (Қозоғистон),
-100 кг:
Жанабек Зангар (Қозоғистон),
+100 кг:
Зураб Макатсарли (Россия Федерацияси),
Аёллар ўртасида:
-48 кг:
Мухлисахон Сотволдиева (Ўзбекистон),
-52 кг:
Юлдуз Абдуллаева (Ўзбекистон),
-58 кг:
Олга Шугаева (Россия Федерацияси),
-66 кг:
Асилжан Орунбасарова (Қозоғистон),
-76 кг:
Зебохон Носирова (Ўзбекистон),
+76 кг:
Айжан Анарбекова (Қозоғистон).
Аввалроқ белбоғли курашчиларимиз МДҲ ўйинларида 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







