ОТМ талабалари “Туризм ва спорт вазири кубоги” учун беллашди
Финал босқичи ўйинларига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди.


Бугунги кунда талаба-ёшлар ўртасида миллий спорт турларини ривожлантириш орқали ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўз кучи ва имкониятига ишононган ёшлар учун эса қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Туризм ва спорт вазири кубоги” мусобақасининг ўтказилиши ҳам бу каби лойиҳаларнинг ёрқин ифодасидир.

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоеванинг Zamon.uz'га хабар қилишича, бу галги мусобақанинг финал босқичи кўҳна Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлиб ўтган ушбу мусобақада бадминтон, футбол, шахмат, армрестлинг ҳамда квест спорт турлари бўйича ўтказилди.

Маълумот учун: мусобақага 27 ноябрь куни старт берилди ва унда мингга яқин талабалар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа якунида Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида тақдирлаш маросими ташкил этилди.







Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги спорт ассоциацияси ташкил этилиши, Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилгани, Бўстонлиқда "Sky Camp" спорт фестивалига старт берилгани, I МДҲ ўйинларида белбоғли курашчиларимиз 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишгани ҳамда халқаро шахмат турнири якуний босқичга етгани ҳақида хабар берилганди.







