Спорт

Патрис Эвра “ёрилди”

“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра 2021 йилги “Олтин тўп” ғолиби учун ўтказилган овоз бериш жараёни ҳақида фикр билдирди.

Патрис Эвра “ёрилди”

 

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски учун афсусдалигини очиқча намойиш этди. Унинг фикрича “Олтин тўп” топшириш маросимидаги бу қарор кўпчилик футбол мухлисларининг эътирозларига сабаб бўлган. Негаки, улар Мессини бу гал ушбу мукофотга лойиқ эмас деб ҳисоблашмоқда.

 

“Менга “Олтин тўп” учун кимга овоз берасиз деб сўрашганида, шубҳасиз, Роберт Левандовскига берардим. Бу билан Мессини ёмонламоқчи эмасман. Шунчаки, адолат ғалаба қозонишини истайман. “Манчестер Юнайтед” уч бор Чемпионлар лигаси финалида “Барселона”га имкниятни бой берди. Бу билан каталонияликларга бўлган нафратимни намойиш қилмоқчи эмасман. Аммо, “Барселона” чемпионликни қўлга киритган вақтда нега Хави ёки Иньеста “Олтин тўп” соҳибига айланишмади. Улар ҳам жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишганди. Мухлислар Криштиану Роналду сизнинг дўстингиз бўлгани сабабли Мессидан нафратланасиз деб кўп айтишади. Аммо, мен бу ҳақда гаплашишни хоҳламайман. “Олтин тўп” тошириш маросимига қайтадиган бўлсак, Месси мукофотни олиб Левандовскига қарата “Бу совринни сен ўтган йили ютишинг керак эди – деди. Менимча полшалик футболчи бу йил ҳам “Олтин тўп”га лойиқ эди. Одамлар кўзингизни очинг. Футболда коррупцияга йўл қўймайлик”.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот 29 ноябрь куни еттинчи марта аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессига топширилди. Овоз бериш натижасида  “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски иккинчи, “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржинё учинчи ўринни эгаллади.

 

Аввалроқ Роберт Лeвандовски янги рекорд ўрнатгани ва полшалик футболчи Мессини “Олтин тўп” соврини билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.