Криштиану Роналдунинг атрофида нима гап?
Турин прокуратураси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

“La Gazzetta dello Sport” нашрининг хабарига кўра, тергов 36 ёшли футболчининг Турин клуби билан молиявий ҳамкорлиги тафсилотлари билан қизиқмоқда.
Аввалроқ Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари Криштиану Роналдунинг «Ювентус» билан шартномасининг молиявий тафсилотларини ўрганаётгани, ўтган йилги карантин пайтида футболчини молиявий ҳисоботларга киритмасдан тўловларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Клуб вакиллари солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний тўловлар ҳақидаги шубҳаларга ҳеч қандай муносабат билдирмагани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ полиция «Ювентус» бош қароргоҳида тергов учун зарур бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш учун тинтув ўтказган эди.
Аввалроқ Роналду "Манчестер"дан кетмоқчилиги ва португалиялик футболчи яна “Олтин тўп” ютмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров








