Пул "муносабатлари"да эҳтиёт бўлинг! Жазо кучайтирилмоқда
Афвсиз, алмаштиришсиз, сўнгги кунгача!

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Жиноят кодекси лойиҳасида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноят бу тоифага киритилмоқда.
Эндиликда ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ёки фирибгарлик жиноятларини мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш каби қилмишлар учун авваллари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланнилар эди. Эндиликда озодликдан маҳрум қилиш жазоси 10 йилгача киритилмоқда.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Яна бир муҳим жихати шундаки, порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги ва жазо енгилроғи билан алмаштирилмаслиги ва бошқа қатор долзарб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Аввалроқ Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишга туширилгани ҳамда Андижон вилояти энг кўп қонунларни бузган вилоятлар рейтингида бириничи ўринни эгаллаши ҳақида маълумот берилганди.
Муножат Валиева







