Френк Лемпард: “Мен Абрамовични ҳар доим ҳурмат қилганман”
“Челси” клубининг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Френк Лемпард жамоа хўжайини Роман Абрамович билан ҳамкорлик қилиш ҳақида гапирди.

“Мен “Челси” мураббийи сифатида ишлаган вақтимда Роман Абрамович билан деярли мулоқот қилмаганман. Бу шарт эмас эди. Лекин, у доим клубни қўллаб-қувватлашини ҳис қилганман. Жамоадан кетиш масаласи эса клуб хўжайинига боғлиқ бўлган. Мен Абрамовични ҳар доим ҳурмат қилганман. У бўлмаганида ўзимнинг ҳозирги даражамга чиқолмас эдим”.
Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли англиялик мутахассис шу йилнинг январь ойида “Челси” клуби бошқарувини тарк этган эди.
Аввалроқ Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи эканлиги ва жамоа хўжайинининг “Бандит” лақабли самалёти сотилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







