энг долзарб

Россияда ишлашни хоҳловчилар диққатига!

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Россияда ишлашни хоҳловчилар диққатига!

 

Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан қурулиш соҳасида бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, мамлакатимиз фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта ўрин ажратилган.

 

Эслатма. Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

 

“Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади”, — ТММ агентлиги хабарида.

 

Талабгорлар мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.  Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар қуйидагилар:

 

10 декабрь соат 11:00 да:

 

- Андижон вилоятида;

Манзил: Андижон Ш., Бобур Ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи).

☎️ 95 202-33-55;

 

- Қорақалпоғистон Республикасида;

Манзил: Нукус Ш., Утепова кўч., Р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: "Истиқлол  боғи" - Квадрат парк).

☎️ 55 102-53-32, 55 102-53-34.

 

-  Қашқадарё вилоятида;

Манзил: Қарши Ш., А.Навоий кўч., 70а-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси).

☎️ 55 401-61-69, 97 293-27-52, 97 770-04-92.

 

11 декабрь соат 11:00 да:

 

- Наманган вилоятида;

Манзил: Наманган Ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

☎️ 69 227-94-64, 69 227-97-27.

 

Аввалроқ Ўзбекистонлик қурувчиларни Россияда “космик истиқболлар” кутаётгани, 141 нафар ўзбекистонлик Россиядаги космодром яқинида ишлаш учун жўнаб кетгани ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган меморандум муҳожирликдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россияда ишлашни хоҳловчилар диққатига! | Zamon.uz