энг долзарб

Ўзбекистонлик қурувчиларни Россияда “космик истиқболлар” кутмоқда

Россия қурилишига, шу жумладан “Восточный” космодромига, октябрь ойида 10 минг ўзбекистонлик жалб этилиши кутиляпти.

Ўзбекистонлик қурувчиларни Россияда “космик истиқболлар” кутмоқда

 

 

Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Никита Стасишиннинг сўзларига кўра, қурувчилар шу ойнинг ўзидаёқ синов лойиҳаси доирасида мамлакатга келишади.

 

Мутасадди сўзларида давом этар экан, “Масала юзасидан Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз, қолаверса Роструд ва Федерал тиббий-биологик агентлиги билан деярли ҳар куни иш олиб боряпмиз”, — дея маълум қилган.

 

Муҳожирларни Россияга келишидан аввал “Спутник Лайт” билан вакцина қилиш режалаштирилган.

 

Маълумот ўрнида, мазкур масала бўйича жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг меҳнат миграцияси бўйича делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида кенг музокаралар олиб борилганди.

 

Унга кўра,

 

— Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига жўнатиладиган номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.

 

— Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни эмлаш ва коронавирусга қарши тест топшириш жараёнлари икки давлат мутахассислари томонидан Россия томони тиббий ускуналари ёрдамида биргаликда Ўзбекистонда амалга оширилади.

 

— Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга ва расмга олиш жараёнларини икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия томони ускуналари ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилади.

 

Аввалроқ Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилганди. Шунингдек, ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилиниши, Ташқи Меҳнат миграцияси орқали ишлашга кетган фуқароларнинг норозилиги, Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортатция қилингани ҳамда Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"