энг долзарб

Доллар яна “бўй чўзиш”ни бошлади

Жорий йилнинг декабрь ойи АҚШ валютасининг ўсиши билан эсда қоладиган бўлди.

Доллар яна “бўй чўзиш”ни бошлади

 

Хабарингиз бор, доллар курси 10 850 сўмга кўтарилган эди. Икки кунлик “мувозанат”дан сўнг АҚШ пули яна ўсишни бошлади.

 

Бу сафар мазкур суммага яна +10 қўшилди ва оқибатда курс 10 860 сўмга етди.

 

Эндиликда фуқаролар “Қишлоқ қурилиш банк”(ҚҚБ), “Халқ банки”, “Ипотека-банк” ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" офисларидан АҚШ долларини 10 860 сўмдан сотиб олишлари мумкин.

 

Мазкур хориж пулини “майдалаш” ҳам қисман ошган. Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" офисида 10 800 сўмдан доллар сотиб олаётган бўлса, ҚҚБ нисбатан 10 сўм арзон, 10 790 сўмдан сотиб олишни таклиф қилмоқда. Халқ банки эса бу хизмат учун 10 750 сўм бермоқчи.

 

“Банкомат”лар орқали сотиш ва сотиб олишларда ҳам тафовут бор.

 

"Ўзсаноатқурилишбанк" “банкомат”лари валютани 10 600 сўмдан сотиб олаётган бўлса, 10 850 сўмдан сотмоқда. “ҚҚБ” эса АТМ хотирасига 10 860 сўм қийматини мухлаган.

 

“Ипотека-банк” банкоматлари бошқаларга қараганда юқорироқ қийматда сотиб олишни таклиф қилмоқда(10 800 сўм). Сотиши эса офисидаги сумма билан бир хил.

 

Хуллас, АҚШ доллари ўсишда давом этмоқда.

 

Аввалроқ курс юқорилаган ўрнида мустаҳкам "жойлашиб олгани" ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Доллар яна “бўй чўзиш”ни бошлади | Zamon.uz