0

"Қизил китоб"га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган броканерлар қочиб кетди- Энди "ўлжалар" кимга қолади?

Броканерлар томонидан умумий 14 дона жайрон ва 5 дона ёввойи қуён овланган.

"Қизил китоб"га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган броканерлар  қочиб кетди- Энди "ўлжалар" кимга қолади?

 

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд жараёнида Тахтакўпир тумани "Қоныраткол" ОФЙ чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида “Уаз 469” русумли автомашина ёнида турган бир неча номаълум шахслар инспекторларда шубҳа уйғотган. Инспекторлар номаълум шахслар томонига яқинлашаётганида улар зудлик билан автомашинага ўтириб воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар улар ортидан 5 км масофагача таъқиб қилиб борган. Бироқ номаълум шахслар давлат инспекторларидан қочиб кетишга улгурган.

 

Тахтакўпир тумани чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар турган жой кўздан кечирилганда воқеа жойидан номаълум шахсларга тегишли отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, қийим-бошлар ҳамда “Қизил китоб"га киритилган 14 дона жайронлар, 5 дона ёввойи қуёнлар ташлаб кетилганлиги аниқланган.

 

Юқоридаги ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси томонидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига хабар қилиниб, тегишли тартибда далолатнома тузилган.

 

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Маҳаллий овчилар "Қизил китоб"га киритилган жайронни отиб ўлдиргани ҳамда ушбу жайрон овловчилар устидан суд ҳукми ўқилгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"