Ўзбекистон

Жайрон овловчилар устидан суд ҳукми ўқилди

Уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жайрон овловчилар устидан суд ҳукми ўқилди

 

Хабарингиз бор, 2021 йил 24-май куни Қўнғирот туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро Р.Б ва Б.Тлар ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронни овлаганликлари учун қўлга олинган эди.

 

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишлилиги бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилган. Прокуратура томонидан эса ўз навбатида тергов, суриштирув ишлари олиб борилиб суд органига юборилган эди. Суд жараёни 2021 йил 2 ноябрь кунида якунланиб Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан ҳукм ўқилди.

 

Ҳукмга кўра, қонунбузарлар Р.Б.га нисбатан 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Т.Бга эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 404 миллион 250 000 сўм зарар "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи фойдасига ундиришга қаратилди.

 

Аввалроқ, Бухорода қизил китобга киритилган чўл бўктаргиси (степной лунь) қушини сотмоқчи бўлганлар ушлангани  ҳамда Сирдарёда лочинларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева 

custom img

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тун-у кун ишлайдиган кўчада бўлди

Кўчаларни ободонлаштиришга 2,2 миллиард сўм ажратилган.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

custom img

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

custom img

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда 7,6 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қувватлар қурилишига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

custom img

Овқатдан заҳарланиш гумони: Фарғонада 31 киши шифохонага ётқизилди

Гумон қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва беморлардан тегишли намуналар олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"