Xiaomi янги смартфонини оммага таништиш ниятида
Xiaomi Ultra флагман смартфонининг янги авлоди ғайриоддий дизайнга эга бўлади.

Хитой компанияси таснифида техник жиҳатдан энг илғор смартфон бўладиган Xiaomi 12 Ultra'нинг энг эътиборли қисми унинг камера модули бўлади. Бу ҳақида РИА Новости хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, экран каттагина бўлиб, қаттиқ шиша панели билан қопланади.
Камералар корпуси эса доира шаклида бўлиб, асосий камера доира марказида ва чап томонида жойлашади. Перископ камера эса доира пастидан жой олади. Доира тепасида тўртинчи камера жойлашган бўлиб, у телефото сенсори вазифасини бажаради. Қолган қисмлар LED чироғи, атроф-муҳит ёруғлиги сенсори ва автофокус учун мўлжалланган.
Xiaomi 12 Ultra 2021 йил декабрь ойида тақдим этилиши кутилаётган Xiaomi 12'нинг такомиллаштирилган версияси ҳисобланади.
Аввалроқ "Samsung Galaxy S22” тақдимоти 2022 йилнинг бошида бўлиб ўтиши ҳамда “Роскачество” октябрь ойининг энг яхши смартфонлари рейтингини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







