0

"Америка бизони" ёхуд ҳайдовчисиз бошқариладиган машина

Швециянинг Einride технологик компанияси масофадан туриб бошқариладиган юк машинасини оммалаштирмоқчи.

"Америка бизони" ёхуд ҳайдовчисиз бошқариладиган машина



Компания айни кунларда “Pod” деб аталувчи, ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган юк ташиш автомобилини тақдим қилмоқда. Унинг қиладиган иши кишини ажаблантирмаслиги мумкин, бироқ кўриниши эътиборни тортиши аниқ.

 

Уни бошқалар ўзлаштириб олиши ҳам қийин, яъни автомашина асосчиси Роберт Фалк уни шундай ишлаб чиққанки, моделида ҳам, бошқарув услубида ҳам ўзгартириш қилиб бўлмайди.

 

Маълумот учун, Einride’нинг мазкур автомаҳсулоти аллақачон махсус аукционга чиқарилган. Унинг нархи 2 016 АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.

 

Компаниянинг таъкидлашича, “Pod” вақт ўтиши билан тақдим этилиши режалаштирилаётган NFT сериясидаги биринчи намунадир.

 

Манбанинг ёзишича, “Pod” эскизи Фалкнинг "келажакда юк ташиш имкониятларини яратиш”ни мақсад қилганлигини англатади.

 

Маълумотларга кўра, кашфиётчи “Pod”ни шундай муҳандислик илҳоми билан йиғиб чиққанки, Америка бизонига ўхшаб кетади. Шунингдек, у нафақат ташқи кўринишдан, балки чидамлилиги ва кучлилиги билан ҳам Америка буқасига ўхшайди. Фалк эса моделнинг ташқи кўринишига машҳур илмий-фантастик фильмлардан илҳомлангани сабаб бўлганлигини айтади.

 

Маълумот учун, Einride компанияси биринчи марта “Pod”ни 2016 йилда Швецияда оммага тақдим этган эди. Автомаҳсулот уч йил ичида ўзининг "энг суюкли" харидорларини топди. Улар CoCa-Cola, SKF ва Lidl бўлган. Бу брендлар ўзининг маҳсулотларини харидорларига етказиб беришда “Pod”дан фойдаланишни маъқул деб топди.

 

Einride’нинг таъкидлашича, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб “Pod”лар дизель ёқилғиси нархига мос келадиган, электр билан ҳаракатланадиганлари эса ҳавога зарарли моддаларни чиқаришда бошқаларга қараганда 90 фоиз зарарсиз бўлган тарзда ишлаб чиқарила бошланди.

 

“Pod” автоном тарзда, яъни масофадан туриб бошқариладиган машина бўлиб, у кўпроқ, ёпиқ, масалан, автоулов майдончаларида ёки умумий фойдаланишдаги йўлларда яхши фойда беради. Унда ҳайдовчи ўриндиғи мавжудмас.

 

Эндиликда компания АҚШ бозорларига ҳам кириб бориш ниятида. Бу ерда Фалк асос солган юк машинасига дастлабки мижозлар ҳам тайёр. Улар - GE Appliances, Bridgestone ва Oatly.

 

"Бугунги кунда АҚШ юк ташиш транспортининг 30 фоизидан 40 фоизигача электрлаштирилган бўлиши мумкин. Ва бу шуни англатадики, улар фақатгина карбонат ангидрид(CО2)нинг ҳавога кам чиқарилиши учунгина”, - дейди Фалк Forbes.com’га берган интервьюсида. 

 

Einride компанияси АҚШда шунчаки юк ташиш орқали пул ишлаб олишни мақсад қилмаган. Компания расмийлари бу ерда бўш иш ўринларини ҳам ташкил қилишни кўзламоқда. Яъни, иш жараёнида масофавий "Pod" оператори лавозими жорий этилади. Бунда битта оператор бир вақтнинг ўзида бир нечта "Pod"ни бошқариши мумкин.

 

“Дастлаб, "Pod"лар АҚШда чегараланган, географик ўралган ҳудудларда ишлайди, аммо мақсад уларни охир-оқибат жамоат йўлларига жорий қилишдир”, - дейилади манба хабарида.

 

Аввалроқ Италия компанияси янги ретро моделини оммага тақдим қилгани ҳамда Хитойда учар автомобиль тақдим этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"