Hi-tech

Украиналик талабалар велосипед ўғриларининг ишини "оғирлаштирадиган" бўлди

Днепр миллий университети талабалари Павел Герман ва Илья Волковлар велосипедларни ўғирликдан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кўринмас “трекер” ихтиро қилишди.

Украиналик талабалар велосипед ўғриларининг ишини "оғирлаштирадиган" бўлди

 

Қурилма велосипеднинг рулига ўрнатилади, бироқ уни пайқаш осонмас. У смартфонга уланади ва шундан сўнг велосипеднинг қаерда жойлашгани, қаерда ҳаракатланаётгани ҳақида хабар узатиб турилади. Энг аввал, қурилма велосапед жойи ўзгаргани ҳақида смартфонга сигнал узатади, шундан сўнг махсус ишлаб чиқилган илова орқали унинг ҳаракати кузатиб борилади.

 

Қайд этилишича, Павел ва Ильянинг ушбу лойиҳаси деярли тайёр стартап ҳисобланади. Улар ишлаб чиқаётган технологиялар келаси йилдан бутун мамлакат бўйлаб велосипед дўконларида пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

 

"Бизнинг “трекер”имиз велосипедда қўшимча қурилма бўлмайди, балки унинг бир қисмига айланади. Унинг афзаллиги – гаджет орқали кузатишнинг мавжудлигидир. Ўғрилар эса унинг велосипедда борлигини ҳам пайқашмайди. Чунки биз тизимни умуман кўринмас қилишга ёрдам берадиган магнит зарядловчини ҳам ихтиро қилдик. У ҳали ҳеч кимда мавжуд эмас", – дейди Герман.

 

Маълумот учун, ихтирочи йигитлар мазкур ғояси орқали Украинада ўтказилган йиллик "Red Bull Basement" танловида ғолиб чиққан. Эндиликда улар ўз кашфиётларини Истанбулдаги глобал халқаро ярмаркага олиб бормоқчи. Йигитлар шу орқали дунё инвесторларининг эътиборини жалб қилиш ниятида.

 

Келгуси йил бошида Истанбулда ўтказиладиган танловнинг финал босқичи бўлиб ўтади. Танлов 2021 йилнинг мутлақ ғолибини аниқлаб беради.

 

Аввалроқ “Тесла” болалар учун энг хавфсиз “Cyberquad”ни сотувга қўйгани ҳамда Apple компанияси 2022 йил охирида АR- кўзойнакларини тақдим қилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.