энг долзарб

Трамп Хитойни коронавирус пайдо бўлишига сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда

Трамп Си Сзинпинни "қотил" деб атади.

Трамп Хитойни коронавирус пайдо бўлишига сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда

 

"Хитой коронавирусни пайдо қилгани учун бутун дунёга 60 триллион доллар товон тўлаши керак бўлади. Мен биламан, Хитойнинг бу компенсацияларни тўлаш учун етарли маблағи йўқ. Лекин бутун дунё  60 триллион долларга яқин зарар кўрди. Шу сабаб товон тўлаши керак деб ҳисоблайман" — деди АҚШнинг собиқ президенти.

 

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Хитой дунёга даҳшатли офат келтирган. Шу билан бирга, сиёсатчи ўз сўзларини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмаган.

 

"Улар бу касалликни олдини олиш учун энди нимадир қилиши керак. Келтирган бу офатнинг охири йўқдек", — деди Трамп.

 

Трамп Си Сзинпинни «қотил» деб атаган журналистнинг сўзларини қўллаб-қувватлади.

 

“У қотил, лекин пандемия бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Сзинпин билан жуда яхши муносабатда бўлганман" — деди собиқ президент.

 

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШга коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот юзасидан норозилик билдиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Munojat Valiyeva

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Трамп Хитойни коронавирус пайдо бўлишига сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда | Zamon.uz