0

Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев яна “суд октагони”га кўтарилди

Судда хонанданинг адвокати “Хаста бўлма” қўшиғи "ҳеч ким танимайдиган" шоирни халққа танитганини даъво қилди.

Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев яна “суд октагони”га кўтарилди

 

Кеча Тошкент шаҳар судида шоир Йўлчи Рўзиев ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўртасидаги навбатдаги апелляция суди бўлиб ўтди.

 

Суд жараёни 11.00 га белгиланган, бироқ иш 12.30 да бошланган. Маълумотларга кўра, Юлдуз Усмонованинг ўзи судга келмаган. Унинг номидан эса адвокати қатнашган. Маълум бўлишича, Шоир Йўлчи Рўзиев суддан журналистлар ва блогерлар иштирок этишини, суд жараёни ОАВ томонидан ёритиб борилишини илтимос қилган. Бироқ Усмонованинг адвокати бунга рози бўлмаган. Апелляция судлов ҳайъати ҳам шоирнинг илтимосини рад этган. Шу боис судда ОАВ иштирокига рухсат берилмаган.

 

Юлдуз Усмонованинг адвокати эътироз сифатида бир масалани кўтарар экан, қуйидагича сўзлаган:

 

“Усмонова унинг шеърини қўшиқ қилиб айтганлиги учун, шоир аслида маънавий жиҳатдан фойда кўрган, яъни унда ўзига ишончи пайдо бўлган. Юлдуз Усмонова қўшиқни айтиб шоирни аслида уни элга танитган, унгача шоирни ҳеч ким танимас эди. Шунинг учун шоир маънавий зарар кўрганлиги нотўғри”.

 

Мазкур даъвога Йўлчи Рўзиев кескин эътироз билдирган. Чунки Рўзевнинг таъкидича, шеърдан муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда фаойдаланганлиги шоирнинг зарарига ишлаган. Шунингдек, кейинги жараёнларда Усмонованинг адвокати томонидан таклиф қилинган 3 нафар гувоҳ эшитилган. Қизиғи, уларнинг барчаси хонандага қайсидир жиҳатдан яқин кишилар бўлиб, учаласининг берган кўрсатмалари ҳам даъвогар, яъни шоир Йўлчи Рўзиевни рад этган. Шундай бўлса ҳам, судлов ҳайъати жараён давомида тарафларга келишув битими тузишлари мумкинлигини эслатиб ўтган. Тарафлар суддан ташқари келишув тузишга ҳаракат ҳам қилишган, бироқ ўртадаги келишув сумма туфайли амалга ошмаган.

 

Суд жараёнида, шоир томони ҳам, хонанда томони ҳам иш учун далил бўлувчи видеоёзувлар акс этган дискларни тақдим этган. Суд мана шу далилларни атрофлича ўрганиб чиқиш учун танаффус эълон қилган.

 

Маълумот учун, кейинги суд жараёни 2022 йил 11 январь куни, соат 12.00 га белгиланган.

 

Аввалроқ “Хаста бўлма” иши тинчиб кетмагани ҳамда Юлдуз Усмонова суд қарорига кўра шоирга 185 миллион сўм тўлаши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"