Жаҳон

Дунёда илк бор чўчқа юраги одамга кўчириб ўтказилди

Бу турдаги жарроҳлик амалиёти келажакда донор етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиши мумкин.

Дунёда илк бор чўчқа юраги одамга кўчириб ўтказилди

 

АҚШнинг Мериленд университети тиббиёт марказида биринчи марта генетик модификацияланган чўчқанинг юрагини одамга кўчириб ўтказиш бўйича муваффақиятли операция ўтказилди. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс агентлиги хабар берди. 

 

Қайд этилишича, бемор 57 ёшли Девид Беннет исмли эркак бўлиб, унга даволаб бўлмайдиган юрак хасталиги ташхиси қўйилган. У бир нечта тиббиёт марказларидан трансплантация операциясини ўтказиш бўйича рад жавобини олган. Экспериментал процедура унинг сўнгги имконияти эди.

 

"Биринчи турдаги жарроҳлик амалиёти натижасида даволаб бўлмайдиган юрак хасталигига чалинган 57 ёшли беморга генетик модификацияланган чўчқа юраги муваффақиятли трансплантация қилинди, уч кундан буён унинг аҳволи яхши”, — дейилади хабарда. Шунингдек, беморнинг бир неча ҳафта шифокорлар назоратида бўлиши таъкидланган.

 

Шифокорлар келажакда бундай операциялар донор органларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилишини таъкидламоқда. Нашр маълумотларига кўра, бугунги кунда Қўшма Штатларда 110 мингга яқин одам аъзоларни кўчириб ўтказиш учун навбатда турибди, улардан олти мингга яқин бемор ҳар йили операцияни кутмасдан вафот этади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 56 ёшли АҚШ фуқароси юрагидан ўн сантиметрлик цемент олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунёда илк бор чўчқа юраги одамга кўчириб ўтказилди | Zamon.uz