Спорт

Новак Жоковични яна бир муаммо кутмоқда

Теннисчи  эмланмагани  учун катта миқдорда маблағ йўқотиши мумкин.

Новак Жоковични яна бир муаммо кутмоқда

 

Эмлашдан бош тортиш Новак Жоковичга Австралия Очиқ чемпионатидан четлатилганидан ҳам  қимматроққа тушиши мумкин. “Тennis Head” хабарига кўра, сербиялик теннисчи ҳомийлик шартномалари билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши кутилмоқда.

 

Газетанинг ёзишича, ҳозирда спортчи билан ҳамкорлик қилувчи етакчи компаниялар Австралияда унинг шахси атрофидаги жанжални кузатиб бормоқда. вазият эмлаш кампаниясининг асосий рақибига айланиб бораётган сербиялик спортчи  фойдасига кетаётгани йўқ. Бу ҳодиса реклама берувчиларни қўрқитишни бошлаган ва улар шартномаларни бекор қилишга тайёр. Бунинг ортидан Жокович  30 миллион доллар  миқдорда пул йўқотиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида: Австралия расмийлари Жоковични Очиқ чемпионатдан, эмлашдан озод қилишга қаратилган тиббий ёрдам олиш учун асослар етарли эмас деб ҳисоблаб, унинг визасини бекор қилишди.

 

Теннисчи судга  мурожаат қилди ва унда ғалаба қозонди. Аммо у ҳамон мамлакатдан депортация қилиниши мумкин. Виктория ҳукумати Жоковични Австралияга киришда ёлғон маълумот берганликда гумон қилмоқда.

 

Аввалроқ дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Рожер Федерер 2022 йилги “Australian Open” турнирида қатнашмаслигини маълум қилганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"