Новак Жоковичнинг визаси яна бекор қилинди
Бунга нима сабаб бўлгани маълум бўлди.

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичнинг Австралия визаси яна бекор қилинди. Бу қарорни Иммиграция вазири Алекс хоук қабул қилди. Вазир сабаб сифатида тиббий ва тартиб қоидаларини келтирди. Унда Жоковичнинг визасини бекор қилиш жамоат манфаати учун бўлади, деган қарорга келди. Хабарларга кўра, серб адвокатлари қарор устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, Рожер Федерер “Australian Open” турнирида қатнашмаслиги ва Новак Жоковични яна бир муаммо кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







